Abstract
Толанинг сифат белгиси пахтачиликда энг муҳим аҳамиятга эга. Янги яратилаётган навлар ва бошланғич ашёларда тезпишар, ҳосилдор ва турли биотик ва абиотик омилларга бардошли бўлиши билан бирга тола сифат кўрсаткичлари жаҳон андоза талабларига жавоб бериши зарур.Тажрибаларда мутантлараро дурагайлаш натижасида яратилган тизмаларни оилаларини тола сифат белгилари таҳлил қилинди. Тадқиқотларда айрим қимматли хўжалик белгилар ижобий бўлган 12 та янги мутант тизмалари 5 та назорат варианти ва андоза С-6524 навини толани сифат кўрсаткичлари яъни, ип игирувчанлик коэффициенти SCI, микронейр Мic, тола узунлиги Lend (дюйм), солиштирма нисбий узулиш кучи Str (g/tex) ва тола бир хиллиги UI (%) каби кўрсаткичи таҳлил қилинди. Турли хил селекцион танлашлар самарасида мутантлараро дурагайлаш натижасида яратилган мутунт тизмалардан Т-275, Т-277, Т-285 ва Т-287 тизмаларида аксарият ўрганилган тола сифат кўрсаткичлари бўйича устунлигини намоён этди. Тадқиқотларда ўрганилган толанинг сифат кўрсаткичлари бўйича бошқа тизмалар ва андоза навида юқори кўрсаткичларга эга бўлган тизмаларни оилалари тажрибаларни кейинги йилларда давом эттириш мақсадида ажратиб олинган.
References
Ибрагимов Ш., Ковальчук Р.И. Острое облучение растений, мутагенез и селекция хлопчатника.// Тошкент-1976. С. 3-155.
Эгамкулов К. Влияние предпосевного облучения семян кукурузы и сорго гамма-лучами кобальта-60 на развитие продуктивность. Автореф. дис... канд. с.х. наук. Ташкент-1968. С.17-18.
Пайзиев П. Влияние облучения гамма-лучами СО60 вегетирующих растений хлопчатника на их рост, развитие и продуктивность. Автореф. дис... канд. с.х. наук. Ташкент-1968. С 11-13.
Казимов М.И., Рахманкулов С. Гибберплин и гитерозис у хлопчатника.// Ғўза генетикаси, селекцияси, уруғчилиги ва бедачилик масалалари тўплами. 2000. Ташкент. С. 84-89.