Abstract
Мақолада Жиззах илмий тажриба станцияси ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида олиб борилган тадқиқот натижалари баён этилган. Тажрибада асосий экин сифатида парваришланган соя, ундан сўнг янги оралиқ экин сифатида эспарцет ва клевер (қизил себарга) нинг тритикале билан бирга оралиқ экин сифатида икки ва уч компонентли аралашмаларидан фойдаланилди. Ушбу фонларнинг таъсири ғўзанинг янги “Пахтакор-3” навида ўрганилди. Оралиқ экинларни баҳорда сидерат сифатида ҳайдаб юборилган кўк масса ҳосили ҳамда маъдан ўғитлар меъёрларининг 1:2 соя-ғўза қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларида ғўзани бир кўсак пахта вазни, тола чиқиши ва 1000 дона чигит массасига таъсири ўрганилди.
References
Турсунов Х. Экиш усуллари, кўчат қалинлиги ва маъдан ўғитлар меъёрини Андижон-37 ғўза навининг 1000 дона чигит вазни ва тола сифатига таъсири // Ғўза селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияларининг долзарб муаммолари ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. Тошкент 2017 й. Б. 401-403.
Хасанов М.М., Икромова М.Л. Бухоро-8 навини сув ва ўғитга бўлган талабчанлиги // Ғўза селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияларининг долзарб муаммолари ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. Тошкент 2017 й. Б. 431-433.
Иминов А.А. Дуккакли-дон экинларининг ғўзадан юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштиришдаги аҳамияти. // “Тупроқ унумдорлигини ошириш, ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларни парваришлашда манба тежовчи агротехнологияларни амалиётга жорий этишнинг аҳамияти” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман маърузалари тўплами. Тошкент -2012 й. Б. 234-237.
Ҳайдаров А., Ўразматов Н. Суғориш тартиблари ва маъдан ўғитлар меъёрларининг ғўза навлари тола сифатига таъсири // Ж. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. 2019. № 10. Б. 35.
Дала тажрибаларини ўтказиш услублари. –Тошкент. ЎзПИТИ 2007.-148 б.