Abstract
Мақолада Ўзбекистонда ёғ-мой ишлаб чиқариш, мойли экинларни етиштириш истиқболлари ва муаммолари бўйича маълумотлар келтирилган. Республикада 1990 йилларгача ўсимлик ёғларидан асосан пахта ёғи истеъмол қилинган. Бошқа мойли экинлар уруғларидан ёғ олиш саноат миқиёсида ривожланмаган эди. Ускуналар ҳам асосан ғўза чигитини қайта ишлашга мослашган бўлиб, бу бўйича мутахассислар ҳам кам бўлган. Мустақилликдан кейин аҳолининг талаби ортиб бориб, бошқа ўсимликлар мойлари ва улардан қайта ишланадиган махсулотларга талаб ортиб борди. Ҳозирда Ҳукумат томонидан олиб борилаётган сиёсат туфайли мойли экинлар турлари ва етиштириш миқдори ортди. Институт олимлари томонидан хом-ашё етиштиришни кўпайтириш мақсадида маҳаллий шароитларга мос бўлган янги мойли экинлар навлари яратилиб, ишлаб чиқаришга жорий этилмоқда.
References
Зуфаров О.О. Масложировая промышленность Республики Узбекистан: современное состояние, перспективы развития и инвестиционные возможности. https://www.apk-inform.com/ru/exclusive/topic/15084132020.
ПҚ-273-сон. “Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 07.06.2022.