Мазкур Республика кўп тармоқли илмий-амалий, масофавий конференция материаллари тўплами Ўзбекистон Республикасида “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш” концепциясида белгиланган Ўзбекистон илм-фанини халқаро майдонга олиб чиқиш ва ўзбек олимларининг тадқиқотларини бутун дунёга намойиш этиш каби илмий тараққиёт мақсадлари йўлида амалга оширилаётган изланишларга бағишланган.
Тўпламда мамлакатимизда илм-фанни ривожлантириш соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган олимлар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар, талаба-ўқувчилар ва илмий ҳаётга қизиқувчи мутахассислар томонидан тайёрланган илмий материаллар киритилган бўлиб, унда илм-фаннинг турли йўналишларида олиб борилаётган тадқиқотларнинг ютуқлари, натижалари, муаммолари ва ечимлари, шунингдек, илмий тараққиётнинг истиқболдаги режалари таҳлил қилинган.
Тўпламда илмий тадқиқот натижалари ўзбек, рус, инглиз тилларида эълон қилиниб, inashr.uz илмий нашрлар порталида PDF форматида юкланади.