БАДИИЙ АДАБИЁТ ВА ТАСАВВУФ АЛОҚАДОРЛИГИ
PDF

How to Cite

ТУЙЧИЕВА, Н. (2024). БАДИИЙ АДАБИЁТ ВА ТАСАВВУФ АЛОҚАДОРЛИГИ. Тараққиёт тадқиқотлари: илмий-амалий анжуманлар материаллари тўплами, 2(16), 46–49. Retrieved from https://inashr.uz/index.php/rid/article/view/624

Abstract

Тасаввуфга бағишланган эътиборли китобларда такрор-такрор келтириладиган бир ҳикоят бор: нақл қилинишича, Шайх Самъуннинг мажлисида бир одам унинг ёнига келиб ўтириб ундан «Муҳаббат недур?» -дея сўрабди. «Бугун бу масалани тушунмоққа қодир
бирор-бир кимса йўқдур», - дебди Самъун. Шунда унинг ёнига бир қуш келиб қўнибди. Шайх қушни тиззасига олиб, «Муҳаббатни англаган бирор жонзот бўлса, мана шу қуш эрур», - дебди-да, унга юзланиб сўз бошлабди: «Сўфийлар ишқ ва муҳаббатда шу, шу... даражаларга юксалдилар. Шундай, шундай сирларни мушоҳада этдилар...» сингари бир қанча гапларни айтибди. Самъун ишқ ҳақида шу қадар таъсирли гапирибди-ки, бир пайт унинг тиззасидаги қуш ўлик ҳолида ерга қулаб тушибди. Ва бу ҳол мажлис аҳлини ҳайрону лол этибди. Ҳазрат Навоийнинг айрим ғазалларини ўқиган кишида мана шу ҳикоят тез-тез ёдга олинади. У ғазалларнинг сир ва таъсир қувватини таърифлаш қийин. Баъзан уларнинг башар хайлига мўлжалланганлигига ақл ҳам унча бовар этмайди. Чунки Навоийнинг аксарият ғазаллари, ақлусти бир туйғу ва завқи руҳоний ила битилган.

PDF

References

И.Ҳаққул. Навоийга қайтиш. –Тошкент, Фан. 2007. –Б. 6.